Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
79
2
Sayt test rejimida ishlamoqda...

212025-07-03 08:59

Бош прокурор ўринбосари И.Адҳамов Марғилон шаҳрида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Бош прокурор ўринбосари И.Адҳамов Фарғона вилояти Марғилон шаҳрига бориб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, масъуллар “Ёрқин” ва “Иқбол” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар, эҳтиёжманд оилалар билан индивидуал тарзда олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Шунингдек, шаҳарда амалга оширилаётган реновация ишлари билан танишилди, хусусан номувофиқ ҳолдаги уй-жойлар бузилиб, ўрнида барпо этилган замонавий кўп қаватли янги турар жойларга кўчирилаётган кам таъминланган фуқаролар ўз миннатдорликларини изҳор этишди ва яратилаётган шарт-шароитлардан мамнун эканликларини билдирди. Бундан ташқари, масъуллар шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-оилавий поликлиникада бўлиб, даволанаётган беморларга яратилаётган имкониятлар, тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги, янги келтирилган замонавий ускуналар ва дори-дармон захираларини сақлаш шароити билан танишди ҳамда жойида аниқланган муаммолар қайд этилиб, уларни вилоят миқёсида ўрганиб чиқиш ва бартараф этиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz