Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТИББИЙ_КЎРИК
2022-07-20 15:44:27 249
Марғилон шаҳридаги “Ипакчи” маҳалла фуқаролар йиғини “Боғчасарой” кўчасида жойлашган 12- ва 14-кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Ушбу чекка ҳудудда яшовчи фуқароларнинг узоғини яқин қилиш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида 5-оилавий поликлиника томонидан ташкил этилган тиббий текширув давомида аҳоли вакиллари 7 турдаги шифокорларнинг кўригидан ўтиб, кўчма рентген аппарати, УЗИ, ЭКГ текширувида ўз соғлиқларини назорат ўтказдилар.
- Анчадан бери ошқозоним безовта қилиб турарди. Мана бугун яшаш ҳудудимизда малакали шифокорларнинг тиббий кўригидан ўтяпман, - дейди бемор Раъно Акрамова. - Тегишли маслаҳатларни олдим. Мен бундан мамнунман, шундай шароитларни яратиб бераётган мутасадди раҳбарларга ўз миннатдорчилигимни айтаман.