Shrift o'lchami Rang Rasm

ТИББИЙ_КЎРИК

×

 2022-07-20 15:44:27    160

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Ипакчи” маҳалла фуқаролар йиғини “Боғчасарой” кўчасида жойлашган 12- ва 14-кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Ушбу чекка ҳудудда яшовчи фуқароларнинг узоғини яқин қилиш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида 5-оилавий поликлиника томонидан ташкил этилган тиббий текширув давомида аҳоли вакиллари 7 турдаги шифокорларнинг кўригидан ўтиб, кўчма рентген аппарати, УЗИ, ЭКГ текширувида  ўз соғлиқларини назорат ўтказдилар.
- Анчадан бери ошқозоним безовта қилиб турарди. Мана бугун яшаш ҳудудимизда малакали шифокорларнинг тиббий кўригидан ўтяпман, - дейди бемор Раъно Акрамова. - Тегишли маслаҳатларни олдим. Мен бундан мамнунман, шундай шароитларни яратиб бераётган мутасадди раҳбарларга ўз миннатдорчилигимни айтаман.