Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

ҚОНУН ИЖРОСИ АМАЛДА

×

 2019-12-19 14:28:36    192

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, илғор хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасига бозор механизмларини жорий қилиш ва мазкур соҳада рақобат муҳитини яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни (кейинги матнларда Қонун деб юритилади) қабул қилинди.

Қонунда кўп квартирали уйларни бошқаришнинг қуйидаги 3 та усули кўзда тутилган:-бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан;- юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи томонидан шартнома асосида.Уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан.Қонуннинг 55-моддасида 2020 йилнинг 1 майига қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш (кейинги матнларда-Ҳуқуқий эксперимент) белгиланган.

Бугун Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ишларини ташкил этиш мақсадида, ушбу ишларни мувофиқлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Уйжойфондинспекцияси”, Марғилон шаҳрининг манфаатдор идора ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Марғилон шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев раислигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.Йиғилишда эксперимент ўтказиш ишларини амалга оширувчи ҳамда ушбу ишларни боришини назорат қилувчи 6 та йўналиш бўйича тегишли ҳудудий ишчи гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг вазифаларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда, Ишчи гуруҳлари томонидан амалга ошириладиган ишларни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда йўл хариталари ишлаб чиқилиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Уйжойфондинспекцияси” билан Марғилон шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланди.