Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ САЙЛОВЛАР” миллий акцияси кўтаринки кайфиятда ўтказилди

×

 2019-12-14 18:24:26    188

PDF юклаш
Чоп этиш


Барчамизга маълумки, жорий йилнинг  22-декабрь куни мамлакатимиз ҳаётида муҳим воқелик – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида халқаро стандартларга мувофиқ, янгича ўзгаришларга бой тарзда ўтказилиши белгиланган бу йилги сайловлар мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта муҳим устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган илғор демократик ғояларнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлиши шубҳасиз. Мазкур муҳим сиёсий жараён олдидан бутун вилоятимизда бўлгани каби бугун шаҳримиздаги 8-сонли Болалар мусиқа санъат мактабида ҳам “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлинмаси ҳамда шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” миллий акцияси бўлиб ўтди.Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси шаҳар Кенгаши раиси Муҳаммаджон Мирзаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши раиси Фахриддин Раҳимжоновлар кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш, миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётини умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда изчил ривожлантириш ҳамда шакллантириш соҳасида катта тажриба тўпланганлини алоҳида эътироф этиб ўтдилар.Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда сиёсий-ижтимоий, иқтисодий вазият бирмунча ўзгарди, янги ислоҳотлар даври келди. Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида, хусусан шаҳримизда ҳам мазкур сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.Муҳими, халқимизнинг кайфияти кўтаринки, тадбир давомида шаҳримиздаги Мусиқали мақом театрининг соҳирнафас хонандалари ҳамда 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг истеъдодли ўқувчилари томонидан жонли ижрода жаранг сочган дилрабо куй-қўшиқлар оҳанги йиғилганлар кўнглига янада хушнудлик улашди.