Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ШАҲРИМИЗДА ГАЗ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ БОРАСИДА ТИЗИМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2020-05-12 10:10:29 229
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1001-сонли Қарорининг 3в-иловасига асосан шаҳримизда газ таъминотини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, шаҳар ҳудудидаги табиий газ билан таъминланган кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойларга замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш йўли билан газ таъминоти тизимини 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўзгартириш ишлари бошлаб юборилди. Айни кунларда шаҳардаги “Туягум” МФЙдаги хонадонларда янги замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.