Shrift o'lchami Rang Rasm

“Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри!

×

 2021-06-15 20:24:01    318

PDF yuklash
Chop etish


”Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида мамлакатимизда илк бор Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Маънавият фестивали” доирасида Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да “Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри!” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда фалсафа фанлари доктори Жамила Шермуҳамедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова, халқаро даражадаги тренер-писхолог Ш.Исақова ҳамда бугунги кунда турли соҳаларда муваффақиятларга эришиб келаётган Марғилон шаҳрининг истеъдодли ёшлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Бир неча бор анъанавий ижро, мақом ва чолғучилик бўйича халқаро ва республика танловларида ғолибликни қўлга киритиб келаётган шаҳримиздаги 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, спорт мактаби тўгарак аъзолари ва 5-мактабгача таълим ташкилотининг жажжи тарбияланувчиларининг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

Тадбир якунида спортнинг турли йўналишларида жаҳон ва Ўзбекистон чемпионлари, мусиқа ва санъат соҳасида халқаро ва республика биринчилиги ғолиблари, муддатидан илгари турли чет эл олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар, фан олимпиадалари ғолиблари шаҳримиз фахри бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.