A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: mysqli::real_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312

Filename: mysqli/mysqli_driver.php

Line Number: 202

Backtrace:

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/application/controllers/Site.php
Line: 7
Function: __construct

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/index.php
Line: 317
Function: require_once

Margilan.uz - САЙЁР СУД МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Shrift o'lchami Rang Rasm

САЙЁР СУД МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-06-10 11:18:26    40

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов бошчилигида 2021 йил 8 июнь куни Марғилон шаҳридаги Надирмат маҳалла фуқаролар йиғинида уч босқичдан иборат очиқ мулоқот, ҳуқуқий тарғибот ва сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. 

Ташкил этилган очиқ сайёр суд мажлисида Марғилон шаҳар ИИБ, Марғилон шаҳар ДСИ ва Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан тақдим қилинган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар мазмунан кўриб чиқилди. Сайёр суд мажлиси якунланганидан сўнг, шаҳар суди раиси, маҳалла фуқаролари ва фаоллари ўртасида давра суҳбати ҳамда очиқ мулоқот ўтказилиб, унда шаҳар судининг раиси М.Марахимов сўз олди ва йиғилиш қатнашчиларига ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш масаласида қатор тушунчалар бериб ўтди ва аҳоли орасида жиноятчиликка қарши курашиш масалалари бўйича алоҳида тўхталди. Хусусан, шаҳар судининг раиси "Чақалоқ савдоси — миллатга хиёнатдир", "Одам савдоси – аср муаммоси ", "Оилада зўравонлик ҳолатларини бартараф қилиш ва унинг олдини олиш" мавзуларида ва бу турдаги жиноятлар хусусида, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил  31 майдаги ЎРҚ-691-сонли Қонуни ва "Сайлов тўғрисида"ги Қонунларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.

Бундан ташқари йиғилиш қатнашчилари томонидан уларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар берди. Бундай сайёр суд ва очиқ мулоқотларнинг маҳаллалар кесимида мунтазам ўтказилиб борилиши ошкоралик ва адолат тамойилларига мос келган ҳолда аҳолини ва ёшларни огоҳликка чорлаши билан аҳамиятлидир. 
М.СОБИРОВ,

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг  архив мудири