Shrift o'lchami Rang Rasm

БОЛАЖОНЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2021-06-02 10:55:48    246

PDF yuklash
Chop etish


1 июнь  - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни мамлакатимизда ҳам ҳар йили дилларда қувонч ила кенг нишонланади. Байрам муносабати билан бугун шаҳардаги 37-сонли махсус ҳамда 27-сонли мактабгача таълим ташкилотларида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Ширинтой ўғил-қизлар иштирокида концерт дастури тарзида ташкил этилган тадбирда сўз олган сектор раҳбарлари болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари эканлиги,  уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила ва ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчи ҳисобланиши алоҳида таъкидлаб ўтдилар ҳамда болажонларга байрам совғаларини улашдилар.