Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ОҚШОМЛАРИ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-05-25 20:59:21    224

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами олдидан шаҳар аҳолисининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва мароқли дам олишларини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлиги,  ташаббуси билан “Диёр” кафеси ташқи саҳнасида Марғилон оқшомлари маданий дастури ташкил этилди. Байрам тадбирини Адҳам Зиявитдинов кириш сўзи билан очиб берди.

Шунингдек, ушбу мусиқий дастур давомида Ўзбекистон Халқ шоири Энахон Сиддиқова, республика Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира, фалсафа фанлари доктори, профессор Сайёра Тўйчиева, Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри Шерзод Абдувалиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Вазира Юнусова, Лола Элтоева, “Сурхон” гуруҳи, шаҳар Маданият бўлими хонандаларининг чиқишлари иштирокчиларга кўтарики кайфият бахш этди.