Shrift o'lchami Rang Rasm

«Мўйноққа мадад» экологик хайрия марафони иштирокчилари Марғилон шаҳридан Риштон тумани томон йўлга чиқдилар

×

 2021-05-22 19:41:09    177

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносаати билан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Велосипед спорти Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда жоий йилнинг 21 май-5 июнь кунлари ўтказиладиган “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони иштирокчилари Марғилон шаҳридан Риштон томон йўл олдилар. 

Марафоннинг очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Нарзулло Обломуродов, вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов, шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновлар Экологик хайрия веломарафонини ўтказишдан асосий мақсад Экологик ва иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш, Орол бўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, кенг жамоатчилик эътиборини экологик муаммолар ечимига қаратиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат эканлигини қайд этиб, марафончиларга оқ йўл тиладилар. Шундан сўнг веломарафонга старт берилиб, иштирокчилар Риштон шаҳри сари йўл олдилар. 

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати