Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида ''ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ'' фестивали шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди

×

 2021-05-21 19:07:17    220

PDF yuklash
Chop etish


   Фарғона вилоят ҳокимининг ташаббуси билан вилоятимизда энг муқаддас зот ҳисобланган ОНАларга эҳтиром ва хурмат кўрсатиш, эъзозлаш мақсадида вилоят миқёсида "Оналарга эҳтиром" фестивалини ўтказиш белгиланган эди.  Хусусан, бугун шаҳардаги Ижодкорлар боғи ҳудудидаги майдонда фестивалнинг шаҳар босқичи кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Барчамиз учун энг қадрли зот бўлган ОНАларимизга эътибор кўрсатиш, уларни эъзозлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган фестивални юқори савияда ўтказиш мақсадида шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, ташкилот ва муаассасалар жалб этилди. Кўрик-танловда жами 25 та номинациялар бўйича биринчи босқичдан шаҳар босқичига йўлланма олган 170 дан зиёд иштирокчилар ўзаро беллашди.

Танлов якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар шаҳар ҳокимлигиининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, фестивалнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритдилар.Тадбирда шаҳар хокими, сектор раҳбарлари, Фарғона Политехника институти вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Ҳунармандлар, тадбиркорлар кўргазмалари, китоблар ярмаркаси тадбирга алоҳида файз бағишлади. Санъаткорларнинг дилтортар қўшиқлари эса тадбир иштирокчиларини беихтиёр рақсга чорлади.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати