Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Ёшлар дафтари” га киритилган 25 нафар ёшларга “Ватанпарвар” ташкилоти Марғилон шаҳар ўқув спорт техника клубида “ВС” тоифали ҳайдовчилик ўқув гуруҳида имтиёзли равишда таълим олиш учун сертификатлар топширилди

×

 2021-04-30 13:49:36    210

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида “Ёшлар дафтари” га киритилган 25 нафар ёшларга “Ватанпарвар” ташкилоти Марғилон шаҳар ўқув спорт техника клубида “ВС” тоифали ҳайдовчилик ўқув гуруҳида имтиёзли равишда таълим олиш учун сертификатлар топширилди30 апреля 2021“Ватанпарвар” ташкилоти мақсад ва вазифаларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, ёшларни спорт тўгаракларига кенг жалб этиш мақсадида Марғилон шаҳар ўқув спорт техника клубида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олган Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси М.Мирзаевлар томонидан бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларнинг таълим олишлари, спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилаётган имкониятлар, айниқса “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. 

Шундан сўнг Марғилон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган “Ёшлар дафтари” га киритилган ва ҳайдовчилик касбида ўқиш истагини билдирган 25 нафар ёшларга “Ватанпарвар” ташкилоти Марғилон шаҳар ўқув спорт техника клубида “ВС” тоифали ҳайдовчилик ўқув гуруҳида имтиёзли равишда таълим олиш учун сертификатларни топширдилар. Тадбир давомида ёшларга ўқув автомобиллари, спорт техникалари ва инвентарлари (багги, мотоцикл, картинг, велосипед, хаво қуроллари, спорт парашютлар) кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида Йўл транспорт ходисаларини олдини олиш бўйича амалий дарс машғулотлари ва Йўл ҳаракати қоидалари бўйича викториналар ўтказилди. Фаол ёшлар ташкилот томонидан тақдирланди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати