Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳрида Беш ташаббус дастури доирасида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди
2021-04-30 13:47:11 309
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган 5 та ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда шаҳардаги касб-ҳунар мактаблари, умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотлари миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган кўргазмали қуроллари, китоб ярмаркалари, ҳунармандилик маҳсулотлари ҳамда ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.Ярмарка давомида 11 нафар ёшларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шаҳардаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиларининг чиқишлари, 8-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқлар жаранги тадбирга янада кўтаринкилик улашди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати