Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳар Марказий шифохонасига тиббиёт аппаратуралари топширилди
2021-04-26 17:34:31 286
1-сектор раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Ғаниев ҳамроҳлигида шаҳар Марказий шифохонасига ташриф буюриб, ҳомийлар томонидан ажратилган бир дона янги УЗИ аппарати, 4 дона ЭКГ аппарати ва 2 дона кардиомонитор жиҳозларини топширдилар. Эндиликда ушбу замонавий аппаратуралар ёрдамида беморларга тўғри ташхис қўйиш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.
Бундан ташқари вилоят ҳокимлиги топшириғига асосан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан янги кўчма (портатив) рентген аппарати ва 1 дона сунъий нафас олиш ускунаси (ИВЛ) тақдим этилди. Энди бу ускуналар ёрдамида оғир аҳволдаги беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони яратилади.
Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари ташаббуси билан Марказий шаҳар марказий шифохонасига яқин кунларда 11та гемодиализ ускунаси ажратилиб, янги гемодиализ ва нефрология бўлими очиладиган бўлди.