Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида 150 ўринли "HAPPY BAYBY" номли ДХШ асосидаги нодавлат МТТ ташкил этилди

×

 2021-04-24 17:31:48    290

PDF yuklash
Chop etish


Мазкур нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан шаҳардаги Аёллар ҳамда темир дафтарига киритилган 25 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, 150 нафар болажонларга сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.
1-сектор ҳудудидаги Увайсий маҳалла фуқаролар йиғинида хусусий тадбиркор Дилшоджон Раҳмонов  ташаббуси билан ташкил этилган Давлат-хусусий шерикчилик шаклидаги ушбу таълим ташкилотининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдузхон Ходжаева, шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири Ҳ. Қурбанова ҳамда бир гурух нуронийлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими ва меҳмонлар мазкур ташкилотда болажонларга ўз она тилларидан ташқари рус ва инглиз тиллари ҳам чуқурлаштирилган тартибда ўргатилишини алоҳида эътироф этиб ўтдилар.
Маросим давомида болажонлар ижросидаги куй ва қўшиқлар жаранги йиғилганларга кўнглига хушнудлик улашди.