Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилонда уруш ва меҳнат фронти иштирокчилари ва фахрийлар учун концерт дастури намойиш этилди

×

 2021-04-23 14:22:51    259

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадларини ўзида мужассам этган  давлатимиз раҳбарининг  “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси Марғилон шаҳрида ҳам таъминланмоқда. 

Хусусан бугун шаҳардаги Ижодкорлар боғида Фарғона горнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан уруш ва меҳнат фронти иштирокчилари ва фахрийлар  учун концерт дастури намойиш этилди.Байрам дастури давомида шаҳар ҳокими сўз олиб ўша машъум уруш йилларида 16325  нафар марғилонликлар ҳам фронт ва фронт ортида бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон олиб жон бериб кураш олиб борганлари, юрт тинчлиги йўлидаги беқиёс хизматларини алоҳида эътироф этиб ўтди.

Тадбир давомида ҳарбий оркестр жамоалари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари иштирокчилар кайфиятига кўтаринкилик улашди.