Shrift o'lchami Rang Rasm

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ўтказилди

×

 2021-04-22 17:55:06    288

PDF yuklash
Chop etish


Кунлик иш режага асосан 1-сектор раҳбари фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумида ташкил этилган оммавий қабулда иштирок этди.

Қабулда Марғилон шаҳри, Тошлоқ ва Қува туманилик 200 га яқин фуқаролар суд-ҳуқуқ масалаларидаги мурожаатлари билан қатнашишди. Барча мурожаатлар тегишлилигича ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, аксарияти жойида ҳал этилди. Бу эса одамларда давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.