Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида "ZOIKAN" китоблар олами зиё дўкони фойдаланишга топширилди

×

 2021-04-16 15:11:38    249

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида Марғилон шаҳрида қурилиб, фойдаланишга топширилган Китоб зиё масканлари сони яна биттага кўпайди.
Ёш тадбиркорлар томонидан 1-сектор ҳудудидаги Ипакчи маҳалла фуқаролар йиғинида ''ZOIKAN'' китоблар олами зиё дўкони қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди. Китоб дўконининг очилиш маросимида сўз олган шаҳар ҳокими ушбу маърифат маскани ўғил-қизларни китобга ошно қилиш, китоб мутолааси ёрдамида ёт ғоялар таъсиридан асраш, эртамиз эгаларини ватанпарварлик ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини эътироф этиб ўтди.