Shrift o'lchami Rang Rasm

ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-04-07 12:16:08    216

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида фуқаролиги бўлмаган ҳамда 16 ёшга тўлган йигит-қизларга фуқаролик паспортини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ҳокими, А.Зиявитдинов,  Ўзбекистон Республикаси ИИБ ЙХХБ бошлиғи биринчи ўринбосари палковник Жамшид Каримовлар сўз олиб,  ёшларга  юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда она Ватан, халқ манфаати йўлида камарбаста инсонлар бўлиб етишишларини тиладилар.

Илк марта ушбу ҳужжатни қўлига олган ёшларнинг қувончи чексиз, улар мустақил мамлакатимиз шаъну шавкатини янада юксалтириш йўлида ўзларининг муносиб  ҳиссаларини қўшишларини мамнуният ила таъкидладилар.