Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилонда йирик сарҳисоб тадбир: “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси 5-ёшга қадам қўймоқда

×

 2021-03-29 15:38:17    211

PDF yuklash
Chop etish


Шаҳардаги Ҳунармандлар марказида ташкил этилган тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, Ўзбек ипак саноати уюшмаси раисининг ўринбосари Олимжон Жумаевлар сўз олиб, республикамизда ўзбек ипак саноати соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг тадбир саҳнасида элимиз ардоғидаги хушовоз хонандалар хонишлари жаранг сочди. Миллийлик ва замонавийлик уйғунлаштирилган либослар кўргазмаси жилоси эса тадбир иштирокчиларини ўзига мафтун айлади.Тадбир давомида моҳир ҳунармандлар томонидан тайёрланган шу каби либослар коллекцияси кўргазмаси давом этади.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати