Shrift o'lchami Rang Rasm

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРДА ЯШОВЧИ ФУҚАРОЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-03-27 09:35:34    306

PDF yuklash
Chop etish


Муболағасиз айтиш жоизки, бугун давлат ва ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг замирида инсон ва унинг фаровон ҳаёти мужассам. 

Марғилон шаҳрида жойлашган кўп квартирали уйларда яшовчи аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида, Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Авазбек Мадаминов  2021 йил 26 март куни Марғилон шаҳрида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказди.

Ўтказилган оммавий сайёр қабул аввалида бошқарма бошлиғи Авазбек Мадаминов сўз олиб, бугун ҳар бир мутасадди раҳбар, давлат хизматчиси сидқидилдан халқнинг хизматида бўлиб, ўзининг садоқати ва бурчини шу орқали намойиш этиши зарурлигини таъкидлаб ўтди. 

Бошқарма бошлиғининг сайёр қабулида бошқарманинг барча бўлим бошлиқлари, вилоят "Иссиқлик манбаи" ИЧДБ, "Кўп хонадонли уйларни ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК, "Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси", "Ягона ҳисоб-китоб маркази" ДУК, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарув ташкилоти  мутасадди раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этишди.  
Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити ва албатта олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин. Шу куни бошқарма бошлиғининг қабулида 23 нафар  нафар жисмоний ва юридик шахслардан 22 та мурожаатлар йўлланди. Шундан 11 та мурожаатлар жойида ҳал қилинган бўлса, қолган мурожаатлар вақт талаб қилганлиги боис, мутасаддилар назоратига олиниши маълум қилинди.
Йўлланган мурожаатларнинг аксарияти, кўп хонадонли уй-жойларга туташ ҳудудларда  болалар майдончаларини қуриш ва тротуарларни асфальт қопламаси билан қоплаш, табиий офат шамол натижасида зарар етган том қисмини таъмирлаш, электр шитларни таъмирлаш каби масалаларда шикоят,  таклиф  ва мулоҳазалар билдирилди. Барча мурожаатлар инобатга олиниб,  тез орада ҳал қилиниши бўйича алоҳида назоратга олинди."Универсал голд" ХУЖМШ раиси И.Исақова ва Туркистон кўчаси 213-уйда яшвчи фуқаролар эса вилоятимизда аҳоли фаровонлигини ошириш ва уларга яратилаётган шарт-шароитлар учун мамлакат Президентига ўз минннатдорчиликларини билдирдилар. 

- Мурожаатга эътибор инсонга, унинг дарду ташвишига бўлган эътибордир. Бугун ҳамюртларимиз томонидан тушган барча масалага алоҳида масъулият билан қараш зарур, унинг ижроси эса ҳар биримизнинг фаолиятимизга берилган баҳо бўлади. Пировард мақсадимиз эса битта - кўп квартирали уйларда яшовчи халқимизни ўз ҳаётидан, турмушидан, меҳнат фаолиятидан рози бўлиб яшашга шароит яратиш, уларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатишдан иборатдир,- дейди бошқарма бошлиғи А.Мадаминов қабул якунида.

Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати