Shrift o'lchami Rang Rasm

ТЕАТР ФИДОЙИЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНДИ

×

 2021-03-25 17:36:29    158

PDF yuklash
Chop etish


  “27-Март Халқаро театр куни” касб байрами муносабати билан шаҳримизда байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни шаҳар ҳокими кириш сўзи билан очиб, театр халқимизга чинакам маънавий озуқа берувчи тарбия маскани эканлиги, хусусан, шаҳримизда замонавий ва миллий услуб ила уйғунлашган ҳолда қад кўтарган Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Мусиқали мақом театри репертуари ҳам ҳозирги кунда тарбиявий аҳамиятга эга спектакллар билан бойиб бораётганлигини алоҳида эътироф этди.

Тадбир давомида театр санъати ривожига қўшган муносиб хиссаси, самарали меҳнатлари ва театрда кечган узоқ йиллик сермаҳсул фаолияти учун ҳамда “27-Март Халқаро театр куни” касб байрами муносабати билан бир гуруҳ ижодкорлар Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмасига аъзоликка қабул қилиндилар ҳамда шаҳар ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан оилаларда маъ-навий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирландилар. Қувонарлиси улар орасида бизнинг ҳамшаҳримиз, шаҳар мусиқали мақом театри артист-созандаси Шоирахон НАЗАРОВА ҳам бор. Байрам тадбири давомида шаҳар ҳокими Ш.Назаровани Шуҳрат медали билан самимий муборакбод этиб эсдалик совғаларини тақдим этди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати