Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БОЛАЖОНЛАР УЧУН БАЙРАМГА ҚЎШАЛОҚ ТУҲФА
2021-03-19 17:22:50 292
Ёшариш ва янгиланиш фасли баҳор айёми ва Наврўз байрами арафасида Марғилон шаҳрида эртамиз эгалари бўлган шириндан-шакар болажонлар учун қўшалоқ мактабгача таълим ташкилотлари ўз иш фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли қарорига мувофик Инвестиция дастурига киритилган Марғилон шаҳридаги 30-сонли мактабгача таълим ташкилотида реконструкция ишлари амалга оширилиб, фойлаланишга топширилди.Шунингдек, хусусий тадбиркор Тўхтасинова Муқаддасхон ташаббуси билан Давлат-хусусий шерикчилик шаклидаги 150 ўринли "Мираланд" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам болажонларни ўз бағрига олди.
Бугун ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг тантанали очилиш марсосимларида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ю.М.Ходжаева, сектор раҳбарлари, Марғилон шаҳар Мактабгача таълим бўлим мудири Х.Қурбонова ҳамда бир гурух нуронийлар иштирок этдилар.
30-сонли мактабгача таълим ташкилоти 10 та гурухдан иборат. Қувонарлиси, Наврўз айёми арафасида болажонлар учун муносиб туҳфа бўлган ушбу ташкилот 90 ўриндан 250 ўринга кенгайтирилди. Тадбир давомида ташкилотдаги мавжуд 10 та гуруҳларда болажонлар учун яратилган шароитлар меҳмонларни хушнуд қилди.
Яна бир эътироф этишга муносиб жиҳати болажонлар ушбу таълим масканларида ўз она тилларидан ташқари рус ва инглиз тиллари ҳам чуқурлаштирилган тартибда ўрганишлари мумкин. Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати