Shrift o'lchami Rang Rasm

ҲАР КУНИНГ БЎЛСИН НАВРЎЗ!..

×

 2021-03-18 17:18:39    183

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Орол бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида янгиланиш ва ёшариш айёми - Наврўз байрами муносабати билан ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан кўшимча чора-тадбирлари дастури доирасида 4-сектордаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида маҳаллабай “Янги Ўзбекистон-янги дунёқараш”шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир дастури доирасида сектор ҳудудидаги тадбиркор ва хунармандлар томонидан “Тинчлик осойишталик олий неъмат” шиори остида кўргазма, “Маҳалламиз пахлавонлари” спорт ва соғломлаштириш тадбирлари, “Хаволи милтиқдан ўқ отиш” мусобақаси, “Мен ўқиган китоб” ҳамда “Қизлар давраси” мавзусида кўрик танловлар, маҳалладаги вақтинча ишсиз ёшларни ишга жойлашишга кўмаклашиш мақсадида шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан “Ишга мархамат” акцияси, аҳоли, айниқса ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тор доирадаги тиббиёт ходимлари иштирокида “Тиббий кўрик” тадбирлари ҳамда секторлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида “Моҳир ошпаз” лойихаси асосида “Ош танлови” ўтказилди. 

Тадбир якунида номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб шаҳар ҳокислиги ҳамда шаҳар ДСИ томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда совғалари билан тақдирланди.

Шаҳар Маданият уйи санъаткорлари томонидан тараннум этилган дилтортар куй-қўшиқлар, таниқли сўз усталарининг ичакузди ҳангомалари тадбир иштирокчиларига чинакам кўклам кайфиятини тортиқ этди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати