Shrift o'lchami Rang Rasm

АЁЛГА БАХТ БЕРИНГ, САОДАТ БЕРИНГ...

×

 2021-03-05 16:16:45    284

PDF yuklash
Chop etish


8 март – Халқаро Хотин-қизлар байрамининг айнан баҳор фаслида нишонланиши замирида ҳам ўзига хос маъно ва ҳикмат мужассам. Зотан, баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир. Дарҳақиқат, севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик туйғуларни аёлларсиз асло тасаввур эта олмаймиз. Зеро, азиз аёлларимиз ҳамиша кўз ўнгимизда меҳрибон она, фидойи етакчи, садоқатли ёр тимсолида гавдаланади. 

Бугун шаҳримиздаги “Ош маркази” мажмуасида айём муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда ҳам муҳтарама онахонларимиз, азиз опа-сингилларимиз яна бир карра эъзозланди, эътироф этилди. 

Тантанани шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов самимий табрик сўзи билан очиб бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан шаҳримизда ҳам хотин-қизларнинг иқтисодий-cиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтди. 

Шунингдек, 2-сектор раҳбари Ш.Мавлонов, ИИБ бошлиғи А.Ашуров, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Иқболхон Довидова ҳамда бир гуруҳ шаҳримиз фаоллари ҳам мунис аёлларимизни айём билан қизғин муборакбод этдилар. Шундан сўнг давомий қарсаклар садоси остида азиз опа-сингилларимизга байрам совғалари улашилди.

Санъат усталари, хонанда ва ёш ижрочилар иштирокидаги бадиий-мусиқий дастур барчага байрам шукуҳини улашди. 

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати