Shrift o'lchami Rang Rasm

Учрашув: МАРҒИЛОНДАГИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МАРКАЗИ ЁШЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ!

 2021-02-06 18:21:54    169

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Марғилон шаҳрида жойлашган Рақамли технологиялар марказида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари ва мутахассислари, Ўзбекистон IT park раҳбари Фарход Ибрагимов, шунингдек, AMITY, INHA,TATU ректорлари билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонлар вилоятимиз, хусусан, шаҳримиздаги Рақамли технологиялар маркази ишбилармон ва дастурчи ёшларининг иш фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.

Тадбир давомида бир гуруҳ фаол дастурчи йигит-қизлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати