Shrift o'lchami Rang Rasm

“ДАВЛАТ ХИЗМАТИГА КОРРУПЦИЯСИЗ ЙЎЛ”

×

 2021-01-20 14:49:13    265

PDF yuklash
Chop etish


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали, Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Давлат хизматига коррупциясиз йўл” шиори остида бугун шаҳримиздаги Рақамли технологиялар марказида давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган 18-31 ёшгача бўлган истиқболли ёш лидерлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида Очиқ мулоқот ўтказилди. 

Ёшларнинг давлат фуқаролик хизматига нисбатан муносабатини янада яхшилаш, мотивация бериш, уларга давлат хизматига “Давлат хизматига коррупциясиз йўл” шиори билан, яъни, очиқ, шаффоф танлов орқали ишга жойлашишни тушунтириш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбири аввалида иштирокчи ёшларнинг давлат фуқаролик хизматидаги билимлари https://test.argos/uz порталида тест синовлари орқали аниқлаб олинди.

Тадбир давомида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари С.Исломов ҳамда унинг ўринбосари А.Акбаров, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари М.Ғаниевлар билан ёшлар ўртасида мавзу юзасидан очиқ мулоқот тарзида савол-жавоблар ўтказилди. 

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати