Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди
2021-01-15 18:05:54 513
Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов очди ва олиб борди. Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Умаров Нариман Маджитович, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Сиддиқова Энахон Абдурахимовна ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Убайдуллаев Мирзохид Муродиловичлар ҳам қатнашдилар.
Сессия кун тартибида даставвал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, шаҳарда 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, кўриладиган чора-тадбирлар, бу борада белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида, тизимли ва сифатли таъминланишида депутатлик назоратини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.
Барчамизга маълумки, 2020 йилнинг 29 декабрдаги Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасини халқимиз томонидан катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олинди.Таъкидлаш жоизки, мазкур муҳим дастурий сиёсий ҳужжат нафақат парламентга, балки бутун халқимизга мурожаат эканлиги билан аҳамиятлидир. Унда мамлакатимиз тараққиётининг ҳар бир соҳаси чуқур таҳлил этилиб, келгусидаги устувор вазифалар, юксак мақсадлар белгилаб берилди. Шу жиҳатдан ҳам ушбу Мурожаатнома юртдошларимизга катта қувонч бағишлади, ўз ҳаётларини янада фаровонлашитириш, фаолиятларини ривожлантириш иштиёқини ҳадя қилди. Мурожаатнома келгуси йилда амалга ошириладиган давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишларини белгилаб берувчи сиёсий аҳамиятга эга бўлган Мамлакатнинг бош ҳужжати эканлиги билан ҳам характерланади.
Сессияда сўз олган шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган бу йилги Мурожаатномаси ўз қамрови, аҳамияти ва тегишлилига кўра олдингиларидан тубдан фарқ қилиши алоҳида эътироф этиб ўтди.Шаҳар ҳокими маърузасидан сўнг сессия кун тартибига киритилган 2-масала муҳокамасига ўтилди.
Барчамизга маълум, Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига оид намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-161-IV-сонли қарори қабул қилинган.2020 йилнинг 28 декабрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларининг навбатдаги сессияларида маҳаллий Кенгашлар котибиятларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилиб, Кенгашларнинг тегишли қарорлари билан Кенгаш котибияти тузилмаси, Низоми, штатлар жадвали, тегишли молия йили учун харажатлар сметаси тасдиқланган.Халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгаши котибияти тўғрисида Намунавий низомда “Котибият мудири тегишли маҳаллий Кенгаш депутатлари орасидан унинг ваколати муддатига тайинланиши” белгиланиб, унинг асосий вазифалари ва функциялари кўрсатиб ўтилган.Шунга кўра халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимига муносиб номзодни танлаш жараёнини очиқ, шаффоф ва адолатли ташкил этиш мақсадида шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида Кенгаш мажлиси ташкил этилди.
Мажлис кун тартибида шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимига шаҳар Кенгаши депутатлари орасидан муносиб номзодни танлаш масаласи муҳокама этилди. Муҳокама жараёнида барча депутатлар фаол иштирок этиб, тавсия этилаётган номзодлар юзасидан ўзларининг фикр-мулохазаларини билдирдилар. Бир овоздан шаҳар Кенгаши депутатларининг тавсиясига кўра “5-Йўрмадўз” сайлов округидан шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган депутат Зокиров Валишер Юсупович халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.
Шундан сўнг сессия кун тартибига киритилган 3-масала кўриб чиқилди.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли қарори билан тасдиқланган халқ депутатлари шаҳар, туман, шаҳар Кенгашининг Намунавий регламентининг 64-моддасида “доимий комиссиялар ўз фаолиятини халқ депутатлари Кенгаши қарори билан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга ошириши белгиланган.Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаеванинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил 6 январь куни бўлиб ўтган ўн биринчи ялпи мажлисида маърузасидан келиб чиқиб, Кенгаш ҳамда Кенгаш доимий комиссиялари томонидан 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлари юзасидан иш ва медиа-режалари ишлаб чиқилган.
Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Умаров Нариман Маджитович сўз олиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдилар экан, мурожаатнома ўз моҳиятига кўра, халқ ва давлатнинг ўзаро бир-бирига узвий боғлиқлигини, давлат ҳокимиятини шакллантиришда тарихий тажрибаларни замонавий услублар асосида жорий этишга доир ғоя ва қарашларни ўзида мужассам этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Муҳокама ва мунозараларга бой тарзда ўтган сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати