Shrift o'lchami Rang Rasm

“2021 йил Янги марралар, якдил қадамлар!”

×

 2021-01-15 14:16:08    256

PDF yuklash
Chop etish


Бугун шаҳримиздаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1-сектор ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган “2021 йил Янги марралар, якдил қадамлар” номли тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Тошкент давлат Юридик университети Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доценти Ғайрат Эрматов, Фарғона давлат университети катта ўқитувчилари, фаласафа фанлари бўйича фалсафа докторлари Серобжон Юлдашев, Илёсжон Сиддиқов, Иномжон Асатуллоев ҳамда Фарғона давлат университети катта ўқитувчиси Акмалжон Комиловлар иштирок этдилар.

Тадбирни шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов кириш сўзи билан очиб, Мурожаатномадаги асосий вазифалар, йўналишлар унинг қичқача мазмун-моҳияти ва бу борада шаҳардаги сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар хусусида мулоҳаза юритди.

Шундан сўнг Тошкент давлат Юридик университети Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доценти Ғайрат Эрматов ҳамда ФарДУ катта ўқитувчилари Серобжон Юлдашев, Илёсжон Сиддиқов, Иномжон Асатуллоев ва Акмалжон Комиловлар Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга доир белгиланган устувор йўналишлар, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш борасидаги вазифалар, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар шарҳига атрофлича тўхталиб ўтдилар.

      Тадбир давомида мақсадлар сари ҳаракатланишда бошлаган ишларимизда ихлос ва ҳафсала қилиш, қўл урган ишларимизни юқори сифатда, бекаму-кўст бажариш зарурлигини тараннум этувчи видеороликлар намойиши ҳам ўтказилди.

  Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати