Shrift o'lchami Rang Rasm

Учрашув: МУАММО ВА ТАКЛИФЛАР ТИНГЛАНДИ

×

 2021-01-07 14:51:10    238

PDF yuklash
Chop etish


Бугун шаҳримиздаги ''Ватан'' маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида мазкур таълим муассасаси ўқувчилари ҳамда ҳудуддаги ёшлар, хотин-қизлар билан шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов иштирокида очиқ-мулоқот ташкил этилди.

Учрашувни А.Зиявитднов кириш сўзи билан очиб, шаҳримизда Муҳтарам Юрбошимиз ташаббуси билан Ёшлар ва Аёллар дафтарларининг юритилаётганлиги, ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва бугунги кунда қад ростлаётган қўшма корхоналар ва унда ёшларимиз бандлигининг таъминланаётганлиги ҳамда келгусидаги режалар ҳақида қисқача тўхталди.

Учрашув давомида ҳудуддаги хотин-қизлар ҳамда ёшлар ўзларининг таклиф ва саволларини билдириб ўтишди, шаҳар раҳбарияти томонидан уларнинг барча билдирган савол ва таклифларига жавоб берилиб, амалий ва ижобий натижалар кўрилиши бўйича режалар тузилди.Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати