Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 2021-01-06 14:15:50    302

PDF yuklash
Chop etish


  Марғилон шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 

банд қилиб қўйиш тўғрисида

 2020 йил 29 сентябрь                                                                   438-сонли

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги  Қонуннинг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари  тўпламлари, 2013 йил, 41-сон  543-модда) ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари  тўпламлари, 2013 йил, 18-сон, 233-модда) Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 декабр кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарорига асосан шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, қўшимча иш жойлари яратиш уларни муҳофаза қилиш мақсадида:

 

 Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:


 1. Шаҳарда ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша  олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини  белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага ҳамда 2021 йилда Марғилон шаҳри бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни корҳона ташкилотлар бўйича ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  маълумоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тоифалари бўйича қуйидаги умумий тартибларга асосланиши шарт:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касблари бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсатгичлар ҳисобга олинган ҳолда ҳамда ногиронлардан ишга жойлашиш кам бўлганда кам қолган иш ўрни таълим муассасини тугатган ёшлар учун банд қилинсин) берадиган иш ўринлари;

Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун маҳсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларни касб бўйича тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

сафарбарлик чақирув заҳирасига киритилган шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари.

3. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминлаш;

корҳона ва ташкилотлар, йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоиз ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ҳамда
бу тўғрида шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот бериш;  

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилотлар (иш берувчилар) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот беришш вазифаси юклатилсин.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича тегишли  қарорини бажармаганлик учун жарима тўлаганлиги ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
19-2019-Б сонли буйруғига (Адлия Вазирлигидан 2019 йил 31 мартда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами №3163) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.

6. Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори (И.Гафуров) беш кун муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тўйчиев зиммасига юклатилсин.

    Шаҳар хокими:                                                        А.Зиявитдинов