Shrift o'lchami Rang Rasm

“НАФОСАТ -2020” ФЕСТИВАЛИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-12-18 17:53:54    239

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 17-19 декабрь кунлари Марғилон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссияси ташаббуси билан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган “Нафосат-2020” фестивали ўтказилиши режалаштирилган эди.

Унга мувофиқ бугун шаҳардаги “Ҳунармандлар маркази”да фестивалнинг ёшлар ўртасида миллий ва замонавий андозаларни чизиш бўйича “Ёш дизайнер” танлови, “Замонавий ўзбек модаси, анъаналар ва янги дизайнерлар” мавзусидаги модалар намойиши ўтказилди.

Фестивалда Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, таниқли шоира Фарида Афрўз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бош маслаҳатчиси Нодира Шотурсунова ҳамда бир гуруҳ республикадан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.

Кўрик-танловнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидмурод Аминжонов сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг мавқеини янада юксалтириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланганлигини алоҳида эътироф этиб ўтди.

Шундан сўнг “Нафосат-2020” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Вилоятимизнинг ҳушовоз ҳонандалари хонишлари танловга янада кўтаринкилик улашди.

Фестивал давомида ОАВ вакиллари ҳамда ташкилотчилар иштирокида шаҳардаги Рақамли технологиялар марказида Матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда журналист ва блогерлар ташкилотчилардан фестивални ўтказишдан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳамда унинг мазмун-моҳияти хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати