Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОНДА ЭҲТИЁЖМАНД АҲОЛИНИНГ ҚАРИЙБ 2000ГА ЯҚИН МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ!

 2020-10-29 21:16:11    254

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида вақтинча иш билан таъминланмаган, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож фуқароларни ўз мутахассислиги, қизиқиши бўйича иш билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан, шаҳар ҳудудидаги 54 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хонадонма-хонадон юриб темир дафтарга киритилган ҳамда ушбу рўйҳатдан чиқарилган оилаларнинг турмуш фаровонлигини ўрганиш юзасидан вилоят ишчи гуруҳини ташкил қилган эди.

Вилоят раҳбари бошчилигида бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда мазкур ишчи гуруҳнинг ҳисоботи тингланди.

 Маълум бўлишича, ўтган муддат давомида шаҳардаги 43 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ишчи гуруҳ томонидан 22252 та хонадонлар ўрганилиб, 4862 та муаммо ва камчилик борлиги аниқланди. Шундан ҳозирги кунгача 1964 таси ҳал этилди. Ижроси маълум муддат талаб қиладиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокими топшириғига биноан ишчи гуруҳ вакилларининг асосий эътибори МФЙларда қанча ишсизлар бор, улардан нечтаси 30 ёшгача бўлган ёшлар, қанча ишсиз аёллар бор, чет давлатлардан келган фуқароларнинг бандлик ҳолати, темир дафтарнинг холисона юритилиши, шунингдек, аҳолининг куз-қиш мавсумига тадоригини ўрганишга қаратилмоқда.

Ўрганишлар давомида бир нечта оилаларни “Темир дафтар”га киритиш хусусида ишчи гуруҳ вакиллари томонидан тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига таклифлар киритилди.

Вилоят ҳокими ишчи гуруҳ вакилларига дастлабки ўрганилган хонадонларда аниқланган муаммо ва камчиликларнинг мутасаддилар томонидан қай даражада ҳал этилаётганлигини такрорий ўрганиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати