Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАШРИФ
2020-10-28 15:32:03 279
Бугун Марғилон шаҳридаги Темирйўл вокзалида Бирлашган Араб Амирлигининг етакчи туроператорлик компанияси “Smart System Holidays” делегациясининг бир гуруҳ вакиллари ўзбекона урф-одат, нон-туз, карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.
Фарғона вилояти Туризм ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан вилоят туризм салоҳиятини ўрганиш мақсадида ташриф буюрган меҳмонлар даставвал шаҳардаги “Ёдгорлик” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Жамиятда ипакдан тўқилаётган гилам, адрас, атлас ва бошқа миллий ҳунармандчилик матоларининг сифати ва дизайни меҳмонлар ҳайратини оширди.
- Оддий ипакдан яралаётган кўзни кувнатувчи матоларнинг тайёрланиш жараёнига гувоҳ бўла туриб ҳунармандларнинг моҳирона санъати ва меҳнатига тасанно айтдим, -дейди делегация аъзоси Aftab Khalil. – Марғилонни кўплаб хорижий давлатларда ҳунармандчилик кенг ривожланган маскан сифатида яхши билишади. Бугун биз ушбу шаҳарда чинакам гўзаллик ифодасини ўз кўзларимиз билан кўрдик. Кўҳна ва навқирон асл ҳунармандлар шаҳрига ҳали яна кўп бора келиш ниятидамиз.
Делегация вакиллари ташриф давомида вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, шунингдек, етакчи туроператорлик корхоналари фаолиятини ҳам кўздан кечирадилар.