Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АҲОЛИНИ СИФАТЛИ ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2020-10-21 16:04:13 329
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда шаҳардаги сектор раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда шаҳардаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Сессия ишига шаҳар кенгаши депутати Осимхон Аҳматшаев раислик қилди.
Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 октябр куни “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан сектор раҳбарларини ўз худудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича ҳисоботларини эшитиш масаласи киритилган бўлиб, ушбу масала юзасидан дастлаб 1-сектор раҳбари Адҳамжон Зиявитдиновнинг ҳисоботи тингланди.
Шаҳар ҳокими ўз маърузасида бутун дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантириш ҳар бир раҳбар олдида турган энг муҳим ва долзарб вазифа эканлиги, мазкур йўналишда, Марғилон шаҳрида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ҳамда изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
Шунингдек, сессия давомида 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Алишер Ходжаев, 3-сектор раҳбари, шаҳар ИИБ бошлиғи Алишер Ашуров ҳамда 4-сектор раҳбари, шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Умиджон Юсуповларнинг ҳам кун тартибидаги масала юзасидан ҳисоботлари эшитилди.
Мунозара ва музокараларга бой тарзда ўтган сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати