Shrift o'lchami Rang Rasm

“СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН БЕШ МИНГ ҚАДАМ!”

×

 2020-10-05 14:03:54    291

PDF yuklash
Chop etish


Аҳолининг бўш вақтини мазмунли этиш ва саломатлигини мустаҳкамлашда спорт машғулотлари, хусусан ҳаракатли машқларнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли карантин талаблари юмшатилиши билан аҳоли ўртасида касалликкаа қарши иммун тизимини шакллантириш мақсадида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Марғилон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида ташкил этилган оммавий юриш марафони ҳам шулар жумласидандир. Марафонда беш мингдан зиёд кўнгилли иштирокчилар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда “Ижодкорлар боғи” майдонидан “Атласчи” ўйингоҳигача бўлган масофани пиёд босиб ўтишди. Шундан сўнг ўйингоҳда эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар. Шунингдек, тадбир давомида кўнгилли нуроний отахонлар иштирокида шаҳмат ва шашка мусобоқалари ҳам ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси бўлган бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати