Shrift o'lchami Rang Rasm

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

 2020-09-23 09:55:59    245

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “Ўзтелеком”дан Wi-Fi туширмоқчи эдик, АТСга 4 киши бўлиб ариза бердик. Лекин Wi-Fi тушириш учун одам сони 8 нафар бўлиши керак дейишди. Нега бундай? Хоҳлаган одам Wi-Fi’га улана олмайдими?” каби эътирозлар билдирилган мақола юзасидан "Ўзбектелеком" АК Фарғона филиалининг

БАЁНОТИ

“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг интернет хизматига уланиш учун сотув ва хизмат кўрсатиш офисига ариза билан мурожаат қилиниши лозим бўлади. Техник имкониятдан келиб чиқиб фуқароларни аризасига асосан Интернет хизмати улаб берилиши ёки техник имконият йўқлиги ҳамда техник имконият бўлиши билан хизмат улаб берилиши тўғрисида батафсил маълумотлар берилади. Оптик толали алоқа линиялари орқали GPON технологияси асосида Интернет хизматини ташкил қилишда филиал томонидан 8 та абонент учун фойдаланишга мўлжалланган тарқатувчи қурилма (сплиттер)дан хонадонларга қадар оптик толали алоқа кабеллари ёткизилиши сабабли бази бир фуқаролар томонидан Интернет хизматига уланиш учун 8 нафар фуқаро бўлиши кераклиги тўғрисида тушунча пайдо бўлган бўлмоқда. Бироқ бу эътироз асоссиз! Техник имконият мавжуд бўлган ҳудудларда нечта фуқаро бўлишидан қатъий назар фуқаролар Интернет хизматига уланиб келинаётганлигини  маълум қиламиз.