Shrift o'lchami Rang Rasm

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

×

 2020-09-18 18:46:39    251

PDF yuklash
Chop etish


  Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Авазбек Ўринбоев ҳамда Дилбар Мамажонова, шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, судлар раислари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияга шаҳар кенгаши депутати Муҳаммаджон Мирзаев раислик қилди.

Сессия кун тартибидаги масала – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Марғилон шаҳрида одил судлов ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш натижалари юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Мамажонова сўз олиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар хусусида тўхталди. Хусусан, ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16-19 сентябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат таркибдаги Ишчи гуруҳ томонидан Марғилон шаҳрида одил судлов ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муаммоларни мулоқот ўтказиш йўли билан ўрганиб чиқилганлиги ва олиб борилган ўрганиш натижалари ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси Жаҳонгир Расулов, шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири Ховахон Қурбоноваларнинг ахборотлари тингланди.

Шунингдек сессия давомида ўтказилган музокараларда шаҳар Кенгаши депутати Муҳаммад Қўзиев ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.