Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
2020-09-15 17:56:58 288
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик 500 минг сўмдан бўлган моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди:
· моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
· боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;· ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
Хусусан, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида белгиланган рўйхат асосида шаҳримиздаги 3375 та оилаларда истиқомат қилувчи 6372 та 16 ёшгача бўлган болаларга ушбу маблағлар етказиб берилиши кўзда тутилган.
Бугун шаҳримиздаги “Бахрин”, “Ватан”, “Узунҳовуз”, “Байналминал” “Милтиқсоз” сингари секторлар кесимидаги 22 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар фарзандлари ушбу пул маблағларни қабул қилиб олдилар.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати