Shrift o'lchami Rang Rasm

БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМГА МУНОСИБ ТУҲФА БЎЛДИ!

×

 2020-08-28 15:57:03    198

PDF yuklash
Chop etish


Бугун шаҳримиздаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Беғубор болажон” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда шаҳардаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда ҳокимлик вакиллари иштирок этди.

Хусусий тадбиркор Иброҳимжон Асқаров томонидан ташкил этилган ушбу муассасада болажонлар немис, рус ва инглиз тилларини малакали мутахассислардан ўрганишлари мумкин бўлади.

Барча қулай шарт-шароитларга эга бўлган, 140 ўринга мўлжалланган ушбу таълим масканига шаҳардаги кам таъминланган оилаларнинг 25 нафар фарзандларини алоҳида имтиёз асосида қамраб олиш режалаштирилган.