Shrift o'lchami Rang Rasm

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ ЮМШАТИШ УНИ БЕКОР ҚИЛИШНИ АНГЛАТМАЙДИ!

×

 2020-08-17 18:07:54    223

PDF yuklash
Chop etish


  Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Бироқ, карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришлари муҳимдир.

Бугун шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши, Миллий Гвардия, шаҳар СЕОМ ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида фуқаролар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилиш зарурлиги юзасидан ўтказилган тарғибот-назорат тадбирида ҳам айнан ушбу масала юзасидан ҳамшаҳарларимизга тушунтиришлар берилди.