Shrift o'lchami Rang Rasm

ТОМОРҚА - ДАРОМАД МАНБАИ

×

 2020-04-09 18:55:53    220

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари Зиявитдинов Адхам Тухтасинович бошчилигида бугун шаҳардаги Бахрин, Орол-бўйи ҳамда Тошлоқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига ташриф буюрилиб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Хусусан, Бахрин МФЙ Порлоқ кўчаси 21-уйда яшовчи фуқаро Усмонов Номонжон яшаш хонадонида 6-сотих томорқа майдонига иссиқхона ташкил этиб лимон, бодрин-помидор етиштириб оиласига қўшимча даромад олаётганлигига гувоҳ бўлдик. Сектор раҳбари ва фуқаро Н.Усмонов билан келгусида томорқа майдонига бошқа турдаги экинларни экиш борасида ҳам фикр алмашилди ва таклифлар ўртага ташланди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати