Shrift o'lchami Rang Rasm

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ САМАРАДОРЛИГНИ ОШИРИШ” ТЎҒРИСИДА

×

 2020-02-19 12:28:35    236

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда ижтимоий соҳани ривожлантириш, яъни ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш - асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.

Салоҳиятли ва ташаббускор, фидойи ёш раҳбар кадрлар заҳирасини шакллантириш, айниқса давлат ва жамият бошқарув органларининг қуйи тизимларини замонавий ёш раҳбарлар билан таъминлаш мақсадида 2016 йил 14 сентябрь кунги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони каби қонун ҳужжатлари ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солди.

Бунда, аввалам бор, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ислоҳ қилиш ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда:

1. Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди;

2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун — 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни», деб эълон қилинди;

3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди. Ёшлар иттифоқи – аввалги тузилмалардан тубдан фарқ қилади.

Ёшлар иттифоқи – бу ёш авлодни келажакка бўлган ишончини руйёбга чиқаришга қаратилган, ўз фикрини эркин ифода этишига имконият берувчи кенг кўламли давлат сиёсатидир.

Республикада ёшларга оид сиёсатни қўллаб-қвватланишига яна бир яққол мисол – бу якунланган йилнинг 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромоновичнинг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувидир.

Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Юртимизда ёш раҳбарларни саралайдиган, уларнинг лаёқатига мос лавозимларни таклиф этадиган самарали механизм мавжуд эмаслиги айтиб ўтилди. Глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар ҳақида сўз борар экан, Президент маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Беш ташаббуснинг ҳар бир йўналишини туман ва шаҳарларда тизимли амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуси йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўсиб келаётган авлод аудиториясига йўналтирилган теле- ва радиоканаллар, босма нашрларни бирлаштириб, “Ёшлар медиа холдинги” ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди.

Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, – дея таъкидлади Президент.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда навқирон авлод вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Давлатимиз раҳбари уларнинг таклифлари бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Бундан кўриниб турибдики Биз – суд тизими вакилларига ҳам ушбу сўзлар ва топшириқлар яна бир-қанча вазифалар юклайди ҳамда ўз ишимизга масъулият билан ёндашишга ундайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида 2017 йил 5 декабрь кунги меморандум ҳамда фуқаролик, жиноят, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича Фарғона вилоят судлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят ҳудудий Кенгаши ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида 2017 йил 28 ноябрь кунги меморандумлар тасдиқлангани:

- мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш;

- ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш;

- ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимлари ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш;

- жойларда, айниқса чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.

Бунда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш:

- ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар билан уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, ёшларни суд тизими ва фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида суд биноларида туркум учрашувларни ташкил этиш;

- ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан бохабар этиш, уларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида суд биноларида ўтказиладиган очиқ суд мажлислари жараёнларида иштирокини таъминлаш;

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширадилар, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

- қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини ўзида ифода этган таклифлар тайёрлаш;

- ёшлар тарбияси билан бевосита боғлиқ ижтимоий аҳамиятга эга бўлган сайёр суд мажлисларида ёшлар, айниқса уюшмаган ёшларнинг иштирокини таъминлаш;

- ёшлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноят ишлари бўйича суд томонидан жазо тайинлашда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг кафолат хатига асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турини тайинлаш механизмини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаб бориш;

- махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда давлат идоралари ва ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик иштирокида жойларда ёшлар томонидан содир этилган жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини муҳокама қилиш;

- “Yoshlar” телерадиоканали “Менинг юртим” телеканали ва бошқа телерадиоканаллар орқали ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари бўйича, шу жумладан Интернет тармоғида мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш ва бошқа амалий механизмлар ёрдамида амалга оширади.

Айрим статистик маълумотларга эътиборимизни қаратсак: 2018 йил давомида Фарғона вилоятида ёшларга нисбатан (Ёшлар деганда ёши 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар қамраб олинган) 1.569 та жиноят ишлари кўрилган бўлса 20 та иш бўйича 26 та шахсга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти туман (шаҳар)ларидаги тузилмалари томонидан кафолат хати берилиб ушбу ёшларни аҳлоқан тузалишини ўз зиммаларига олганлар.

2019 йилда ёшларга нисбатан 1.252 та жиноятлар содир қилинган бўлиб, 2019 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти туман (шаҳар)ларидаги тузилмалари томонидан кафолат хати 9 та иш бўйича 16 та шахсга кафолат хатлари берилган.

Ушбу кўрсаткичларни юқори деб атаса бўлади.

Мен суд ходими сифатида жиноятчиликни олдини олишда биринчи навбатда ёшлар иттифоқи билан хамкорликда самарали амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот ижбоий натижа беради деб ҳисоблайман.

Ёшларни айнан ҳуқуқий онгини ривожлантириш ҳамда қонунга ҳурмат ҳиссида тарбиялаш вазифамизни зарурий мезонларига айланишини хохлардим. Чунки ҳаб-бир ёш авлодни маънан етук, масъулиятли бўлиб етишишига биз - суд ходимларининг жавобгарлиги юқори.

Барча ёшлар Президентимизнинг “Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, – деб айтган сўзларини хеч қачон унутмасликларини сўрар эдим.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг девонхона мудири Усмонов Техрон Анваржон ўғли