Shrift o'lchami Rang Rasm

ОБОДЛИК ОДИМЛАРИ

×

 2020-01-10 19:25:40    200

PDF yuklash
Chop etish


Миллий ҳунармандчилигимизни янада ривожлантириш мақсадида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Марғилон шаҳрида тўрт йилдан буён ўтказилиб келинаётган анъанавий “Атлас байрами” фестивалининг овозаси бутун дунёни тутгани рост. 

Ҳар гал ушбу байрамга хорижий мамлакатлардан ташриф буюрадиган минглаб меҳмонлар қадимий ва ҳамиша навқирон Марғилонда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободончилик ишларини алоҳида эътироф этиб қайтишади.Бу йил бешинчи маротаба ўтказилиши режалаштирилаётган байрамга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ҳозирданоқ шаҳримизда қизғин қурилиш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.Хусусан, Б.Марғилоний кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли яшаш уйларининг том қисми маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда ҳомийлар томонидан айни вақтда тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилмоқда. - Маҳалламизда жуда катта қурилиш-таъмирлаш, бунёдкорлик ишларини амалга оширишда беминнат кўмакларини аямаётган вилоят ва шаҳримиз раҳбарларига мингдан-минг раҳмат, -дейди Б.Марғилоний МФЙ фуқароси Ғуломжон Самиев. – Хурсандлигимиздан бутун маҳалла-кўй, қўни қўшнилар жам бўлиб бугун ҳашарга чиқдик. Шундай эзгу ишлар устида бош-қош бўлиб турган барча инсонларнинг бошлари омон бўлсин илоҳим, шаҳримиз бунданда обод масканга айланаверсин!