Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОНДА “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА НИШОНЛАНДИ

×

 2019-12-28 13:15:00    175

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами болажонлар даврасида янада шукуҳли, қувончу шодликларга тўла ўтади. Бугун шаҳримиздаги Мусиқали мақом театри ҳам қалби байрам шодлигига йўғрилган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда жажжи ўғил-қизлар билан ўзгача файзга тўлди.

 Байрам тадбири аввалида шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев болажонларни Янги йил байрами билан қизғин қутлаб, бир гуруҳ шаҳар фаоллари иштирокида уларга байрам совғаларини улашди.Айём муносабати билан шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ушбу тадбирга ташриф буюрган турли эртак қаҳрамонлари, қорбобо ва қорқизни болажонлар кўтаринки кайфиятда, давомий қарсаклар ила қарши олдилар, Айниқса, «Насриддин афандининг саргузаштлари» номли саҳналаштирилган қизиқарли дастурни мириқиб томоша қилдилар.