Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАРҒИЛОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2019-12-17 19:41:34 319
Шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида Марғилон шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида ўтказилган навбатдаги сессияда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳоджон Тошпўлатов, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев раислигида ташкил этилган сессияни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳоджон Тошпўлатов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда намунали тарзда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларини 2020 йилда янада юқори кўрсаткичларда давом эттириш, шунингдек бюджет сиёсатида ҳам жиддий ўзгаришларга эришиш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 1-ўринбосари Мирзоанвар Тўйчиевнинг 2019 йил якуни билан шаҳар маҳаллий бюджетнинг кутилаётган ижроси ҳамда 2020 йилга мўлжалланган лойиҳаси хусусидаги хисоботи тингланди.Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмалари асосида муваффақиятли ўтказилаётган солиқ ислоҳотлари ва даромадлар соҳасида маҳаллий ҳокимиятларнинг ваколатлари кенгайтирилиши натижасида охирги 2018-2019 йилларда жойларда бюджет даромадларининг сезиларли ўсиши кузатилди.Хусусан, шаҳар бюджети даромадларини 2016 йил билан таққослайдиган бўлсак, даромадларнинг 2019 йилдаги ҳажми (190.8 млрд.сўм) 2016 йилга нисбатан (65,2млрд.сўм) деярли 3 бараварга ошганлиги бунинг яққол тасдиғидир.Музокараларга бой тарзда ўтган сессия давомида мавзу борасида депутатларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди ҳамда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати