Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФУҚАРО МУРОЖААТИ БЎЙИЧА БИЛДИРИШНОМА
2019-12-15 10:22:58 235
Ижтимоий тармоқлар орқали Марғилон шаҳри “Ёшлар” кўчасида яшовчи исм-шарифи кўрсатилмаган фуқародан суюлтирилган газ етказиб бериш масаласида 2019 йил 14 декабр куни келиб тушган мурожаат бўйича
Мазкур мурожаатда кўрсатилган “Иқбол” МФЙ “Ёшлар” (ҳозирги “Келажак” кўчаси) табиий газ таъминоти қониқарсиз бўлиши кутилган ҳудудлар рўйхатига киритилиб, ушбу ҳудуддаги барча хонадонларга иккиламчи (альтернатив) ёқилғидан фойдаланиш бўйича муқаддам огоҳлантириш берилган.
Мазкур ҳудуддаги хонадонларга табиий газ етказиб бериш имкони мавжуд эмаслиги сабабли ҳудуддаги аҳолининг маиший (овқат тайёрлаш ва чой дамлаш) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, “Ҳудудгаз Фарғона” ХФ шаҳар филиали томонидан махсус жадвал асосида суюлтирилган газ билан таъминлаш йўлга қўйилган.
Жумладан, “Ёшлар” (ҳозирги “Келажак” кўчаси)га ушбу мурожаат келиб тушишидан бир кун олдин, яъни 2019 йил 13 декабр куни, ундан аввал эса шу йилнинг 8-10 октябрь кунлари суюлтирилган газ етказиб берилган.
(Мурожаатда исм шарифи кўрсатилмаган, “Ёшлар” (ҳозирги “Келажак”) кўчаси 77-уй манзилида яшовчи фуқаро А.Абдуллаев хонадони, деб тахмин қилинаётган ҳовли-жойда ҳам 2 та суюлтирилган газ баллони мавжуд бўлиб, ҳар циклда иккала баллонга ўртача 20 кг дан суюлтирилган газ тўлдириб берилади)
Суюлтирилган газ ишлаб чиқаришнинг мавжуд қувватидан келиб чиққан ҳолда, бир ойлик лимит ўртача 237 тн этиб белгиланган. Лекин, бугунги кунда қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда фуқароларнинг эътирозларининг олдини олиш мақсадида декабр ойи учун лимит 266 тн га қадар оширилди.
Бундан ташқари, суюлтирилган газ етказиб бериш оралиғини камайтириш мақсадида янги 540 та айланма газ баллонлари олиб келинди. Яъни, эндиликда фуқароларнинг бўшаб қолган газ баллонлари қайта тўлдириш учун олиб кетилаётганда ўрнига суюлтирилган газ билан билан тўлдирилган янги баллонлар ташлаб кетилмоқда.
Бу эса ўз навбатида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш мудаттини сезиларли қисқартириш имконини бермоқда.