Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФУҚАРО МУРОЖААТИ БЎЙИЧА БАЁНОТ
2019-12-10 14:57:28 305
Ижтимоий тармоқлар орқали 2019 йил 9 декабр кунитабиий оқма газ масаласида Марғилон шаҳар Аҳмад Яссавий маҳалла фуқаролар йиғини, Аҳмад Яссавий кўчаси 91-“В” уйда яшовчи фуқаро Мирзааҳмедова Шаҳноза Ҳайдаровнадан келиб тушган мурожаат бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Марғилон шаҳридаги айрим маҳаллалар табиий газ таъминоти қониқарсиз ҳудудлар рўйхатига киритилган. Шу жумладан, мазкур мурожаатда кўрсатилган А.Яссавий МФЙ ҳам табиий газ таъминоти қониқарсиз бўлиши кутилган МФЙлар рўйхатига киритилиб, ундаги барча хонадонларга иккиламчи (альтернатив) ёқилғидан фойдаланиш бўйича муқаддам огоҳлантириш берилган.Ушбу ҳудуддаги хонадонларга табиий газ етказиб бериш имкони мавжуд эмаслиги сабабли ҳудуддаги аҳолининг маиший (овқат тайёрлаш ва чой дамлаш) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, “Фарғонагаз” ХФ шаҳар участкаси томонидан махсус жадвал асосида суюлтирилган газ билан таъминлаш йўлга қўйилган.Шу билан бирга, куз-қиш мавсумида фуқаролар хонадонларини иситиш мақсадида кўмир ва кўмир-брикети етказиб бериш бўйича белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ Марғилон кўмир омбори томонидан Ангрен кўмири, импорт асосида етказиб берилаётган қўнғир кўмир ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли кўмир-брикетини имтиёзли нархларда (1 кг учун 303,0 сўмдан бошлаб) етказиб бериш ишлари амалга ошириб келинмоқда.Мурожаатда келтириб ўтилган электр энергияси таъминоти масаласида, бугунги кунда шаҳардаги барча аҳоли истеъмолчилари, шу жумладан, мазкур ҳовли-жой жойлашган ҳудудда ҳам режали узилишлар бартараф этилиб, узлуксиз равишда электр энергияси таъминоти йўлга қўйилган.Мурожаатдаги ҳовли-жой бузилганлиги масаласида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507 сонли, 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067 сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 653-сонли қарорига асосан 4К-860А “Охунбобоев т.й бекатига кириш" автомобиль йўлининг 3-6 км қисми (А.Яссавий кўчаси)нинг йўл қисми кенгайтирилиб, реконструкция ишлари олиб борилмоқда.Муқаддам қатнов ўта юқори бўлган ва ҳаракат хавфсизлиги таъминланмаган мазкур икки йўлакли автомобиль йўли ҳозирда тўрт йўлакли тарзда кенгайтирилди. Шунингдек, пиёдалар йўлаги ва маҳаллий қатнов йўли ташкил этилди. Ер ости коммуникация тармоқлари тўлиқ янгиланди. Шу билан бирга, 150 га яқин хонадонларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан оқава сув тармоғи тортилди. Йўлнинг ҳар икки томонига ёритиш устунлари ўрнатилиб, автомобиль йўлига замонавий кўриниш берилди. Жами йўл қурилиши сметаси 34 млрд.сўм бўлиб, мулк эгаларига тўлаб берилган маблағлар билан биргаликда қарийб 55 млрд.сўмни ташкил этади.Шу жумладан, мурожаатда кўрсатилган А.Яссавий кўчаси 91-В сонли ҳовли-жой фуқаро Мирзаахмедов Дилшод номига расмийлаштирилган бўлиб (мурожаат муаллифи фуқаро Мирзаахмедова Шаҳноза), мазкур турар-жойнинг бир қисми, яъни 157,79 м2 қисми қизил чизиқда жойлашганлиги сабабли бузилишга тушган.Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган 157,79 м2 ер майдони ўрнига якка тартибда уй-жой қуриш учун шаҳар ҳудудидан 400,0 м2 ер майдони ажратиб берилган. Шунингдек, 2018 йилда мустақил баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш ҳисоботига асосан 44,5 млн.сўм компенсация маблағи белгиланган ҳамда ўзаро келишувга асосан бузилишдан чиққан яроқли қурилиш материаллари мулкдор ҳисобига қолдирилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ 42 млн.сўмдан зиёд компенсация маблағи тўлиқ тўлаб берилган.