Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АДАБИЁТ КУНЛАРИ БОШЛАНДИ
2019-11-26 08:46:50 328
Мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида адабиётимизни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш, тарғиб қилиш, айниқса ёшларнинг мутолаага бўлган қизиқишини ошириш, китобхонлик маданиятини янада юксалтириш борасида ибратли ташаббуслар амалга оширилмоқда.Бу борада бир неча йиллардан буён вилоятимизда Ўзбекистон халқ шоирлари, адабиётшунос олимлар, элимиз ардоғидаги устоз ижодкорлар иштирокида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Адабиёт кунлари” байрамини алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз.
Дилбар шоира Жаҳон отин Увайсий таваллудининг 240 йиллиги, Ўзбекистон Қахрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 83 йиллиги, таниқли ёзувчи ва публицист Анвар Муқимов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган бу галги ижодий учрашувларни янада юксак савияда ўтказиш мақсадида вилоятимизга пойтахтдан Ўзбекистон халқ шоирлари Анвар Обиджон, Усмон Азим, Тўлан Низом, таниқли ижодкор ва журналистлар Салим Ашур, Сирожиддин Рауф каби бир гуруҳ устоз ижодкорлар таклиф этилди.
Шаҳримиздаги темирйўлвокзалида вилоят ҳокими Шухрат Ғаниев бошчилигидаги вилоят ва шаҳримиз фаоллари томонидан чексиз ҳурмат-эҳтиром ила қарши олинган меҳмонлар Увайсий уй-музейидаги дастлабки ижодий ташриф томон йўл олдилар. Муаззам мажмуада ташкил этилган адабий тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, Ўзбекистон халқ шоирлари Энахон Сиддиқова ҳамда Анвар Обиджонлар вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳар йили ўтказилиши анъана тусини олган адабиёт кунларининг ёшларимиз маънавиятини юксалтиришдаги юксак аҳамияти хусусида тўхталиб ўтдилар. Увайсий таваллудига бағишланган адабий анжуман Эркин Воҳидов номидаги Ижодкорлар боғига кўчди. Шоир ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан сўнг ижодкорлар мактабида бошланган назму наво оҳанглари адабиётга, шеъриятга ташна дилларга дилхушлик улашди. Тадбирда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилафруз Қосимова сўзга чиқиб Жаҳон отиннинг бой адабий мероси бугунги авлод вакиллари учун ҳам адабий мактаб вазифасини ўтаётганлигини алоҳида эътироф этиб ўтди. Шоиранинг бир қатор нафис ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар соҳирнафас ижодкор ўқувчилар ижросида баралла жаранг сочди.